Инаугурация тадбирида 1,5 минг кишининг иштирок этиши кутилмоқда
Аввалроқ, АҚШда Трампнинг инаугурациясига катта тайёргарлик кўрилаётгани, тадбирнинг кўнгилдагидек ўтиши учун репетиция жараёни амалга оширилаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Бугун, 20 январь куни АҚШнинг 45-президенти Дональд Трампнинг инаугурацияси ўтказилади. Бу ҳақда “Kommersant.ru” нашри хабар қилди.
Вашингтондаги Капитолия биноси олдида ўтадиган тадбирда жами 1,5 минг киши иштирок этиши режалаштирилган.
Улар орасида Трампнинг оила аъзолари, Америка президенти лавзомини тарк этаётган Барак Обама, Ҳиллари Клинтон, Жозеф Байден, Олий суд вакиллари, губернаторлар, конгресс аъзолари иштирок этади.
Қасамёд қабул қилиш чоғида Трамп бирваракайига 2 та Библиядан фойдаланишга қарор қилди. Уларнинг бири Авраам Линкольнники бўлса, иккинчиси оилавий китоб бўлиб, ушбу Библия Трампга унинг онасидан мерос қолган.
Трамп мамлакат раҳбари сифатидаги илк кунини муқаддас Иоанн черковидаги ибодатдан бошлайди. Бу жараён АҚШ президентлиги лавозимига киришиш чоғида амалга оширилиши одат тусига кирган.
Шундан сўнг, Дональд Трамп ва вице-президенти Майк Пенс Оқ уйда нонушта қилию, Обама билан бирга инаугурация маросимига ташриф буюришади.
Инаугурация иштирокчиларини мамлакат Олий суди бош судьяси Жон Робертс тадбир ҳудудига олиб киради.
Президентлик лавозимига киришгач, Трамп инагурация нутқи билан чиқиш қилади.
Тадбир вашингтонча баллар билан ниҳоясига етади. Улардан бири мамлакат ҳарбийлари шарафига бўлади. Ушбу балда шахсан Трампнинг ўзи ҳам қатнашади.
Мутахассисларнинг фикрларига кўра, бугун бўлиб ўтажак муҳим тадбир мамлакат ҳаётини тубдан ўзгартириб юбориши мумкин. Чунки Трамп нафақат давлатнинг ички тузилишида, балки ташқи сиёсий ҳаётида ҳам катта ва жиддий ўзгаришларни амалга ошириш ниятида.
Бугун АҚШ кўчалари, тадбир ўтадиган бинонинг атрофи 2000 дан ортиқ полициячи, 8000 миллий гвардиячилар ҳамда 5000 хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан қўриқланади ва тартибга солиб турилади.
Хавфсизликни таъминлаш йўлидаги айни ҳаракат учун ҳарбийларга жами 100 миллион АҚШ долларидан зиёд маблағ сарфланади.
Маълумот учун, бир муддат аввал, Трамп Вашингтонда унинг инаугурациясига бағишланган концерт дастурига борди. Кеча, 19 январь куни эса қасамёд қабул қилиш тадбирига тайёргарлик ишлари ўз якунига етди.

Умида Якубова