...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШда президент қасамёди муносабати билан байрамона балл ташкил этилди


14:09, 21.01.2017 Олам
 2 953

Маросимда Дональд Трамп рафиқаси билан Фрэнк Синатранинг “My way” қўшиғига рақсга тушди.

АҚШ президенти Дональд Трампнинг байрамона инаугурация кечаси ташкил этилиб, унда Трамп рафиқаси билан рақсга тушди. Аввалига саҳнага кўтарилиб Американи яна буюк давлатга айлантиришга ваъда берган Дональд Трамп минглаб меҳмонлар олдида Меланья Трампни рақсга таклиф қилди.
 
Улар барча америкаликлар учун севимли бўлган Фрэнк Синатранинг “My way” қўшиғига рақсга тушишди. Улар қаторига кейинроқ вице-президент Майкл Пенс ҳам рафиқаси билан қўшилди. Дональд Трампнинг фарзандлари ҳам четда қолмай ўз жуфтлари билан рақсга тушдилар.
 
Freedom оқшомини Американинг “Fox News” телеканали олиб борди. Инаугурация маросимида Дональд Трампнинг рафиқаси, АҚШнинг биринчи хоними Меланья Трамп кийган либослар жаҳон мода саноати етакчиларини ва қолаверса, миллионлаб аҳоли эътиборида бўлди.
 
Меланья Трамп қасамёд қабул қилиш маросими учкн мовий рангдаги кўйлакни танлади. Бу либос Ralph Lauren томонидан тақдим этилган. Бу кўйлакни кўпчилик ижобий баҳолаб, Трамп хонимни нозик дид вакиласи эканлигини эътироф этди. Балл учун ҳам либос танлашда Меланья Трамп адашмади. Узун фил суяги рангдаги кўйлак ҳам деярли барчанинг эътиборини қозонди. Бу кўйлак франциялик дизайнер Эрве Пьер томонидан тақдим этилганди.
Дурдона Расулова 

Теглар:Дональд Трамп инаугурацияси Меланья Трамп 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!