Буюк Британия Бош вазири билан учрашувдаги ҳолат интернет фойдаланувчилари эътиборини тортган.
Меланья Трамп нафис сариқ либосда бўлган. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Меланья ва “Соҳибжамол ва маҳлуқ”нинг бош қаҳрамони Беллнинг либослари жуда ўхшаш эканини пайқаган.
Фойдаланувчилар Трамп хонимнинг либоси Беллнинг сариқ либосига ишора бўлганлигини таъкидлаган.
“Болаларимга унинг либоси ёқиб қолди. Беш яшар қизим уни Беллга ўхшатди. Ҳазиллашиб, Дональд Трампни маҳлуққа ўхшатдм. У кулиб юборди. Балки Меланья ўз маҳлуқини яхши кўрар”, дея қўшимча қилган бошқа фойдаланувчилар.