...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мексикалик бола нимтабассуми билан АҚШ темир деворини “йиқитмоқчи”


12:15, 09.09.2017 Олам
 3 981

АҚШ ва Мексика давлат чегараларида болакайнинг улкан портрети ўрнатилди...

Асли франциялик бўлган рассом JR иммиграция муаммосига жаҳон ҳамжамиятининг эътиборини тезроқ тортиш мақсадида Мексика–АҚШ чегарасида 20 метр катталикдаги болакай суратини ўрнатди. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар бермоқда.
 
Болакайнинг улкан сурати чегаранинг Мексика томонида ўрнатилган бўлиб, АҚШ томонга маъюс, нимтабассум билан боқиб тургани акс этган.
 
Суратга АҚШ томонидан қаралганда болакай АҚШ ва Мексика ўртасида ўрнатилган темир тўсиқларни ушлаб тургандек туюлади. Унинг ушбу ҳолати “бола табассуми билан” тўсиқларни бузиб ташлашга тайёрдек...
 
Мексикадан АҚШга иммиграция таъқиқланган бўлиб, мексикаликлар яхши ҳаёт умидида мамлакат чегараларидан ноқонуний ўтишга уринадилар.
 
Маълумот учун, АҚШ ҳукумати чегарани баланд темир девор орқали тўсиб, Мексикадан келаётган миграция оқимини тўхтатиш тарафдори.
 
Дональд Трамп ҳам ўз сайловолди дастурида таъкидлаганидек, икки давлат чегарасида улкан девор қуришни мақсад қилган эди.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:АҚШ Мексика Чегара 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар



Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!