Ачинарлиси, ёш футболчидан ташқари унинг 21 нафар тенгдошлари кучли зилзила қурбонига айланган.
Маълум бўлишича, табиий офат 19 сентябрь куни бўлиб ўтган. Рауль мактаб биноси қулаган вақтда ҳалок бўлган 22 нафар болаларнинг бири бўлган.
Ачинарлиси, ёш футболчидан ташқари унинг 21 нафар тенгдошлари кучли зилзила туфайли мактаб биносининг қулаши оқибатида ҳалок бўлишган. Мактаб биносининг деворлари болалар дарс ўтаётган вақтда синфхона устига қулаб тушган.
Жамоа аъзолари Рауль Алексис Варгас Масиаснинг ўлимини жуда ҳам оғир қабул қилишганини билдурувчи суратларни ижтимоий тармоқдаги саҳифаларига жойлашган.
Эслатиб ўтамиз, 19 сентябрь куни Мексикада кучли зилзила содир бўлганлиги ҳақида хабар берган эдик.
7,1 магнитудада содир бўлган табиий офат 250 кишининг қурбон бўлишига сабаб бўлди. Зилзила эпицентри мамлакат пойтахти Мехикодан 12 километр узоқда жойлашган Ахочьяпан ҳудудида эканлиги аниқланди.
Мазкур воқеа юзасидан футболчи Криштиану Роналду ҳамдардлик билдирган.