Зилзила магнитудаси рихтер шкаласи бўйича 8,1 баллни ташкил этди.
Мексикада рўй берган кучли зилзила қурбонларининг сони 61 кишига етди. Ушбу рақам янада ортиши тахмин қилинмоқда. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар берди.
Аввалроқ, Мексикада магнитудаси 8,1 баллни ташкил этган зилзила содир бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
Зилзила оқибатида мактаблар, шифохоналар ва турар-жой бинолари вайронага айланган. Зилзила оқибатида Мексикада қарийб икки миллон киши электр токисиз қолди.
Зилзиладан кейин Тинч океани цунамидан огоҳлантириш маркази (Pacific Tsunami Warning Center-PTWC) Мексика, Гондурас, Экватор, Панама ва Никарагуа мамлакатларини цунами хавфидан огоҳлантирган.
Ушбу зилзила “Аср зилзиласи” деб аталмоқда. Мексика президенти Энрике Пенья Нетонинг сўзларига кўра, бу мамлакат ҳудудида қайд этилган сўнгги 100 йилдаги энг кучли ерости силкинишларидир.

Зоҳиршоҳ Жўраев