...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мексикада пиротехника воситалари бозори бутунлай олов ичида қолди


10:11, 21.12.2016 Олам
 3 202

Портлаш натижасида 9 киши ҳаётдан кўз юмган.

20 декабрь куни Мексикадаги пиротехника воситалари бозорида йирик портлаш содир бўлди. Бунинг натижасида 9 киши ҳаётдан кўз юмган. Бу хақда “Euronews.com” хабар берди.
 
Фожиа Мексика пойтахтидан шимолда жойлашган Тультепек пунктида содир бўлди. У ерда мазкур пунктнинг ўзида жойлашган мушакбозликда қўлланиладиган воситалар ишлаб чиқарувчи завод маҳсулотлари сотиладиган йирик бозор мавжуд эди.
 
Портлаш оқибатида 70 нафар одам жабрланган. Бу маълумотлар қайта-қайта текширилмоқда. Воқеа жойида шифокорлар ва қутқарувчилар иш олиб бормоқда.
 
Портлашга нима сабаб бўлгани ҳали аниқланмади. Бироқ Тультепекда бу каби ҳолатлар мунтазам содир бўлиб туради. У ерда шу йилнинг ўзида 3 марта портлаш юз берди. Бу портлашлар унчалик йирик кўриниш олмаган. Унда жами 6 киши жабрланган эди.
 
Лекин 20 декабрда содир бўлган портлаш энг йириги бўлди. Ушбу портлашни Twitter фойдаланувчиларидан бири тасвирга олган ва ижтимоий тармоқдаги ўзининг саҳфасига жойлаштирган.
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Мексика Пиротехника воситалари Портлаш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!