Кекса Жонинг вирусли инфекцияни енгишига умид қилишмоқда.
Америкалик марҳум хонанда Майкл Жексоннинг отаси Жо Жексон вирусли инфекция сабабли, баланд истима билан шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда “Starslife.ru” нашри ёзмоқда.
Жонинг аҳволи ёмонлашгач, у Майклдан кейинги ўғли Жермейн билан шифокор ҳузурига боради. Бироқ шифокорнинг ёнига боргач, Жонинг аҳволи оғирлашиб қолади. Шундан сўнг, уни шифохонага жойлаштиришади.
“Жонинг саломатлиги юзасидан шифокорларнинг билдирган фикрлари, афсуски, қувонарли эмас. У 87 ёшда ва у жуда толиққан. Биз унга қўлимиздан келганча, ёрдам беришга ҳаракат қилаяпмиз”, дейди Жермейн.
Айтиш керакки, Жо ўтган йили ҳам Бразилиядаги шифохоналарнинг бирида юрак хуружи сабаб даволаниб чиққанди.

Умида Якубова