Қўшиқнинг мусиқаси ва шеъри хонанданинг сўнгги вақтлардаги доимий ҳамкорлари Баҳодир Низомов ҳамда Умид Обидовга тегишли.
Асосан шўх қўшиқлар ижро этувчи Мавлуда Асалхўжаев онда-сонда сокин тароналар ҳам куйлайди. “Ўзим қувноқ инсон бўлганим учун, одамларни йиғлатадиган қўшиқлар айтишдан қочаман. Мухлисларим менинг қўшиқларимни эшитганда, фақат ва фақат яхши кайфиятда бўлишларини истаман”, дейди Асалхўжаева.
Хонанда анъанасини бузган ҳолатда сокин қўшиқ устида иш бошлаб, бугун уни мухлислари эътиборига ҳавола этмоқда. Мавлуда Асалхўжаеванинг янги қўшиғи “Индама” деб номланади. Навбатдаги қўшиғида ҳам муҳаббатни мадҳ этган хонанда бу гал айрилиқ ҳақида куйлайди.
Қўшиқнинг мусиқаси ва шеъри хонанданинг сўнгги вақтлардаги доимий ҳамкорлари Баҳодир Низомов ҳамда Умид Обидовга тегишли.
Мавлуда Асалхўжаева ижросидаги “Индама” номли янги қўшиқни сайтимизнинг мусиқа бўлимида тинглаш ва кўчириб олиш имкониятига эгамиз.