...
МЕНЮ
ONLINE TV

Хитойда робот-журналистнинг илк мақоласи чоп этилди


16:34, 19.01.2017 Технология
 1 897

300 та иероглифдан ташкил топган мақола саёҳат мавзусига бағишланган бўлиб, уни ёзиш учун робот 1 сония сарфлади.

Медиа соҳаси вакиллари журналистикани янги босқичга олиб чиқишни ўйлаётган бир пайтда Хитойда ишлаб чиқилган робот-журналист маҳаллий газеталардан бирида ўзининг илк мақоласини чоп эттирди. Бу ҳақда “China News”  хабар бермоқда.
 

Сяо Нань исмини олган робот-журналистнинг мақоласи 300 та иероглифдан иборат. Маълум бўлишича, Сяо Нань бу мақолани ёзиши учун атига 1 секунд сарфлаган.
 
Гуанчжоу шаҳрида чоп этиладиган “Southern Metropolis Daily” газетасида ёритилган мақола Хитойда Янги йил байрами муносабати билан қилинадиган саёҳат мавзусига бағишланган.
 
Мазкур медиа-робот яратиш ишларида қатнашган Пекин университети профессори Вань Сяоцзюннинг айтишича, робот-журналист қисқа матнларни ҳам ёки катта ҳажмдаги мақолаларни ҳам ёза олади.
 
Сяо Нань одамларга нисбатан тезроқ маълумотларни қабул қила олади ва тезкор таҳлил қилиш хусусиятига эга.
 
Шу билан бирга бундай роботлар журналистларнинг ўрнини боса олмаслиги таъкидланмоқда. Масалан, улар интервью чоғида суҳбатдошига қўшимча саволлар бера олишмайди. Ҳозирча улар маҳаллий газета ва журналларга, шунингдек, мухбирларга ёрдамчи сифатида фаолият олиб боради.
Дурдона Расулова 

Теглар:Журналист-робот 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!