Куни кеча яна бир бор бувилик бахтига мушарраф бўлган хонанда, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мавлуда Асалхўжаевадан янги қўшиқни қарши олинг. “Эрка ошиқ” деб номланган мазкур қўшиқнинг мусиқаси ва сўзлари бастакор Баҳодир Низомовга тегишли. Дарвоқе, бу тарона Мавлуда Асалхўжаеванинг Баҳодир Низомов билан ҳамкорликдаги учинчи қўшиғи ҳисобланади. Хонанданинг бундан бироз аввал тақдим этилган “Олов-олов” ҳамда “Хўп-хўп” номли қўшиқлари мусиқаси ва шеъри ҳам Баҳодир Низомовга тегишли.
7 йиллик танаффусдан сўнг яккахон концерт дастурини тақдим этишни режалаштираётган Асалхўжаева тез орада “Хўп-хўп”га ишланган видеоклипни ҳам тақдим этишини маълум қилди. Қўшиқни сайтнинг мусиқа бўлимида тинглаш ва кўчириб олиш имкониятига эгасиз.