Хонанда бугун сайтимиз орқали Баҳодир Низомов сўзи ва мусиқаси билан яратилган “Зор юрагингман” номли қўшиқни тақдим этмоқда.
Айни дамда Мавлуда Асалхўжаева хориж қўшиқларидан буткул воз кечган. У бастакор Баҳодир Низомов билан мустаҳкам ҳамкорликни йўлга қўйган ҳолда кетма-кет қўшиқлар тайёрлаяпти.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мавлуда Асалхўжаеванинг янги қўшиғи ҳам шулар жумласидандир.
Хонанда бугун сайтимиз орқали Баҳодир Низомов сўзи ва мусиқаси билан яратилган “Зор юрагингман” номли қўшиқни тақдим этмоқда. Мазкур таронага мусиқий сайқални Умид Обидов берган. Асалхўжаеванинг берган маълумотларига қараганда, тез орада қўшиққа клип суратга олинади.
“Баҳодир ва Умид билан иш бошлаганимдан кейин ижодимга сезиларли ўзгаришлар бўлди. Бу йилнинг ўзида 20 та қўшиқ ёздим. Энг муҳими бу қўшиқлар хориж эстрадасидан ўғирланмаганига ишонаман.
Шу вақтгача қанчадан-қанча қўшиқни фалон миллион сўмга хориждан сотиб олиб куйлашга мажбур бўлганман. Чунки кўнглимдагидек бастакорни топа олмасдим. Албатта, хориждан кўчирилган қўшиқни “Сиз учун махсус ёзилган, муаллифлик маҳсулоти”, деб мўмай пулга сотганлар ҳам бўлди.
Аслида, мен плагиатга буткул қаршиман. Санъаткорлар ноиложликдан плагиатга қўл уриши мумкин. Лекин мени буни ҳам ёқламайман. Бирор қўшиқ ёқиб қолгудек бўлса, уни рухсат сўраб ёки пулини тўлаб айтиш керак”, дейди Мавлуда Асалхўжаева.
Хонанданинг “Зор юрагингман” номли янги қўшиғини сайтимизнинг мусиқа бўлимида тинглаш ва кўчириб олиш имкониятига эгасиз.