...
МЕНЮ
ONLINE TV

Машҳур рассом Юрий Гребенюкнинг шахсий кўргазмаси бўлиб ўтди


15:56, 19.04.2017 Жамият
 1 775

Ҳозирда рассом ўз кўргазмасини Париж, Самарқанд, Тошкент, Москва, Нью-Йорк шаҳарларида ўтказишни режалаштирмоқда.

Ўрол Тансиқбоев ёдгорлиги уй-музейида машҳур рассом Юрий Гребенюкнинг шахсий кўргазмаси бўлиб ўтди.
 
Кўргазмада жонсиз табиатни жонлантириб, замонавийлик уйғунлаштирган ҳолда шарқий миниатюра услубини тўла-тўкис очиб берган расмлар ҳавола этилди. Турли ранглар билан бойитилган, реалликни сўзлайдиган суратлар иштирокчиларда ўзгача таассурот уйғотди.
 
Маълумот ўрнида, Юрий Гребенюк - кўплаб миллий ва халқаро кўргазмаларда фаол иштирок этган. Асарлари АҚШ, Англия, Япония, Ҳиндистон, Венгрия, Германия, Швейцария, Латвия, Россия, Украина ва бошқа бир қанча мамлакатларда галереялар, шунингдек, хусусий тўпламларда берилган.
 
Ҳозирда рассом ўз кўргазмасини Париж, Самарқанд, Тошкент, Москва, Нью-Йорк шаҳарларида ўтказишни режалаштирмоқда.
Мадина Муҳаммадиева

Теглар:Ўрол Тансиқбоев ёдгорлиги уй-музейи Юрий Гребенюк 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар