...
МЕНЮ
ONLINE TV

Малайзияда тунги клуб портлатилди. Қурбонлар бор


13:32, 28.06.2016 Олам
 5 005

Селенгор штати, Пучонг шаҳридаги тунги клубда “Евро – 2016” матчини кўраётган одамлар устига номаълум шахс граната отди.

Бугун, 28 июнь куни тонгда, Малайзиянинг Пучонг шаҳридаги тунги клубда портлаш содир бўлди. Маълумотларга кўра, клубда “Евро – 2016” матчининг тўғридан-тўғри трансляциясини томоша қилаётган меҳмонлар устига ноъмалум шахс граната отган. Бошқа маълумотларга кўра, шахс шиша идишдаги ёнувчи суюқликни улоқтирган. Бу ҳақда ТАСС нашри маълумот берди.
 
Портлаш натижасида энг камида 8 киши жароҳатланган. Жароҳатланганларнинг 4 нафари эркак ва 4 нафари аёл киши экани айтилмоқда. Улар шошилинч равишда яқин атрофдаги шифохонага етказилган. Селенгор штати полиция бошлиғи Абдул Раҳим Жаъфарнинг сўзларига кўра, бу террористик акт эмас. Воқеа юзасидан тергов-суриштирув ишлари бошланган.
Умида Якубова

Теглар:Малайзия Пучонг Портлаш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!