...
МЕНЮ
ONLINE TV

2030 йилга бориб 69 миллион бола ҳаётдан кўз юмиши мумкин


13:27, 28.06.2016 Олам
 14 046

Болалар ўлими бўйича Африка ва жанубий Осиё минтақалари юқори ўринда туради. Мазкур минтақадаги болаларнинг аксарият қисми оғир шароитларда яшайди.

Агар Халқаро ҳамжамият ва давлатлар соғлиқни сақлаш тизимида керакли чораларни кўрмаса, 2030 йилга бориб беш ёшдан кичик бўлган 69 миллион бола олдини олиш мумкин бўлган ва бедаво касалликлар туфайли ҳаётдан кўз юмиши мумкин. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ЮНИСЕФ ҳалқаро болалар жамғармаси маълум қилди
 
“Барқарор ривожланиш мақсадларининг амалга ошириш муддати тугаганда, 2030 йилга бориб 69 миллион бола олдини олиш мумкин бўлган касалликлардан вафот этади, 167 миллион бола қашшоқликда ҳаёт кечиради, 750 миллион аёл эса вояга етмасдан турмушга чиқади. Дунё оғир шароитларда яшаётган болаларга эътибор қаратмаса юқоридаги, ҳолат кузатилиши табиий, дея ЮНИСЕФ огоҳлантирди.
 
Ташкилотнинг мазкур муаммога бағишланган ҳисоботида ёзилишича,  болалар ўлимининг ярмидан кўпи Африка қитъасига,  учдан бири эса Жанубий Осиё минтақасига тўғри келади. Агар бу кўрсаткичларни давлатлар мисолида кўрадиган бўлсак, болалар ўлими бўйича Ҳиндистон (17%), Нигерия (15%), Покистон (8%),  Конго Демократик Республикаси (7%) ва Ангола (5%) давлатлари юқори ўринда туради. Бунда асосан туғилиш пайтида ва пневмония касаллигидан вафот этиш ҳолатлари кўп кузатилади.
 
ЮНИСЕФнинг маълумотларига кўра, 2015 йилда энг кўп болалар ўлими билан боғлиқ ҳолатлар Анголада кузатилган. Бу давлатда беш ёшгача бўлган ҳар минг боладан 157 нафари ҳаётдан кўз юмган.
Руслан Сулаймонов

Теглар:ЮНИСЕФ Бирлашган Миллатлар Ташкилоти 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!