Кема билан сўнгги марта кеча, 23 июнь куни тунда алоқага чиқилган.
Маълумотларга қараганда, кемадан охирги бор кеча, 23 июнь куни соат 23:00да алоқага чиқилган. Ўша вақтда сайёҳлик кемаси Малайзия шарқидаги Сабаҳ штати ороллари яқинида эканини хабар қилган. Шундан сўнг, улар билан алоқа буткул узилган.
Кема бортида 12 нафар хитойлик сайёҳ, 6 нафар маҳаллий аҳоли вакиллари, шунингдек, 6 нафар экипаж аъзолари бўлган. Воқеалар ривожини кузатамиз.