Қаҳрамон Турсунович Арипов ҳамда Гулчеҳра Жўраевна Йўлдошева — Мактабгача таълим вазирининг ўринбосарлари этиб тайинлангани маълум қилинди.
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 октябрдаги қарорига мувофиқ Қаҳрамон Турсунович Арипов ҳамда Гулчеҳра Жўраевна Йўлдошева Мактабгача таълим вазирининг ўринбосарлари этиб тайинлангани маълум қилинди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Халқ таълими вазири ўринбосари Собитхон Тошпўлатович Турғунов янги ташкил этилган Мактабгача таълим вазирлигининг раҳбари — Агрепина Шинга ўринбосар этиб тайинлангани ҳақида ҳам хабар берган эдик.