...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мактаб ҳудудига “сакраган” автомобиль 2 нафар боланинг ўлимига сабаб бўлди


10:12, 07.11.2017 Олам
 5 381

Қолган болаларнинг аҳволи тиббиёт ходимлари ҳамда руҳшунослар томонидан ўрганилмоқда.

“ABC” Телеканалининг хабар беришича, Сидней шаҳридаги бошланғич мактаб ҳудудига шу атрофдаги йўлдан автомобиль кириб кетгани сабабли икки нафар бола ҳалок бўлган ва 5 нафар ўқувчи жиддий зарар кўрган.
 
“...Соат 9:45 атрофида Жанубий Уэльс штатидаги тез ёрдам машиналарининг 16 таси  Гринэкреда жойлашган “Banksia Road Public School” номли таълим муасасасидаги “қотиллик саҳнасига” чақирилди”, дейилади хабарда.
 
Телеканал келтирган маълумотларга кўра, синфда 24 нафар ўқувчи бўлган. Ҳалок бўлган икки нафар бола ва беш нафар бошқа ўқувчилар жиддий тан жароҳатлари билан шифохонага етказилган. Қолган болаларнинг саломатлигини эса тиббиёт ходимлари воқеа жойининг ўзида кўздан кечиришди. Ҳозирда улар билан, яъни уларнинг руҳий жароҳатлари билан психологлар шуғулланмоқда.
 
Машинани бошқарган шахс 52 ёшли аёл бўлган. Аёлни ҳам тегишли текширувлар ўтказиш учун воқеа жойидан шифохонага олиб кетишди. Машина ҳайдовчисига воқеа жараёнида ҳеч қандай зарар етмагани қайд этилмоқда.
 
Жанубий Уэльс штати полиция вакиллари ҳалокат атайин қилинмаганлигини таъкидламоқдалар. Ҳозирда воқеа сабаблари ўрганилмоқда.
Нозимахон Абдураҳимова 

Теглар:Автомобиль ҳалокати Мактаб ўқувчилари ЙТҲ Сидней 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!