...
МЕНЮ
ONLINE TV

Маккада ўзбекистонлик ҳожиларнинг келишига тадорик кўрилмоқда


11:53, 23.08.2016 Жамият
 4 385

Ўзбекистонлик ҳожилар жойлашадиган 23 қаватли меҳмонхона пештоқига давлатимиз байроғи илинган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг Ҳаж-2016 ишчи гуруҳи ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан зиёратчиларни эмин-эркин, мукаммал шароитларда ибодатларни адо этиб қайтишлари учун аллақачон тадорик бошлаб юборилган. Ҳатто, ҳожилар жойлашадиган меҳмонхоналар ҳам аллақачон тахт қилиб қўйилган. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Макка шаҳрининг “Азизия” даҳасида жойлашган “Аброж ал-Ҳидоя” меҳмонхонаси пештоқига илинган давлатимизнинг 16 метрлик байроғи бу бинога ўзбекистонлик зиёратчилар жойлашишидан далолат бериб турибди.
 
23 қаватли меҳмонхонада 21 бир кишини бағрига олувчи 10та лифт мавжуд. Ҳар бир хона эса 4 кишига мўлжалланган. Хонада кийим жавони, ёзув столи, совутгич ва музлатгич ҳам мажуд. Хона дид билан шундай безатилган-ки, кирган киши ҳайратини яширолмаса керак. Хоналар ёруғ ва озода. Хона безагига ҳамоҳанг қилиб чиройли парда осилган, дейилади хабарда.

Теглар:Ҳаж-2016 Дин ишлари бўйича қўмита Ўзбекистон мусулмонлари идораси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Zarifjon
19:24 23.08.2016

Tadorik nima degani hurmatli admin. tayyorgarlik degani emasmi. saytga izohni qo'shmay qo'yaqoling



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар