...
МЕНЮ
ONLINE TV

Мадинадаги портлаш чоғида ҳалок бўлганлар сони 4 кишига етди


10:38, 05.07.2016 Олам
 5 823

Терракт вақтида худкуш-террорчини ҳисобга олмаганда 4 нафар ҳуқуқ-тартибот органлари ходими ҳалок бўлди.

Кеча, 4 июль куни Мадинадаги Ал-Масжид ан-Набави масжидида кучли портлаш юз бергани хақида хабар берган эдик. 
 
Маккадаги муқаддас масжиддан кейинги ўринни эгаллайдиган ушбу масжиддаги портлаш худкуш-террорчи амалга оширилди. Маълумотларга кўра, худкуш-террорчи масжид ҳудудига кирган ва портловчи қурилмани ҳаракатга келтирган. Портлаш содир бўлган жой яқинидаги бир қанча автомобилларга ҳам зарар етган. Ҳозирча ушбу портлаш айнан қайси террористик гуруҳ томонидан амалга оширилгани маълум эмас.
 
Шу вақтга қадар берилган маълумотларга кўра, ушбу террористик акт натижасида 4 киши вафот этган. Бу ҳақда “Lenta.ru” нашри ёзмоқда.  Бундан аввал ОАВда икки ҳуқуқ-тартибот органлари вакили ва худкуш-террорчининг ўлими ҳақида хабар берилганди.
 
Террористик ҳаракат одамлар ибодат қилаётган вақтда рўй берган. Ҳуқуқ-тартибот органлари вакилларининг айтишларича, дастлаб худкуш-терррорчи масжид ичига киришни режалаштирган, аммо бунинг уддасидан чиқа олмаган. Бироқ масжид ҳудудида портловчи мосламани ҳаракатга келтирган.
 
Айтиш лозимки, 3 июль куни Саудия Арабистони хавфсизлик кучлари Жиддадаги АҚШ консуллиги ёнида юз берган терактни бартараф этишди. Танасига портловчи модда ўрнатилган эркак консулликка имкон қадар яқин келмоқчи бўлган, бироқ машиналар тўхташ жойидаги қўриқлаш хизмати унинг ножўя ҳаракатларидан гумон қилиб, тўхтатишга уринган. Хавфсизлик хизмати вакиллари уни ўраб олган, бироқ террорчи ўзини портлатишга улгурган.
 
Жиддадаги АҚШ консуллиги ёнида ўзини портлатиб юборган худкушнинг шахси аниқланди. У Покистон фуқароси бўлмиш Абдулла Калзар Хон бўлиб чиқди. Бу шахс Жиддага 12 ёшида келган ва шу вақтгача ҳайдовчилик қилган.
Умида Якубова

Теглар:Макка Мадина Ал-Масжид ан-Набави Портлаш Теракт 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!