Маълумотларга қараганда, террорчи покистонлик 35 ёшли Абдулла Хон бўлиб чиққан.
“Dailysabah” нашрининг хабар беришича, портлаш натижасида камида беш киши ҳалок бўлган.
Саудия Арабистони полицияси олиб борилган тергов натиожасида қўпорувчилик ҳаракатини амалга оширган худкуш-террорчининг шахсини аниқлади ва унинг суратини чоп этди. Мамлакат Ички ишлар вазирлигининг маълумотларига қараганда, террорчи 1981 йилда туғилган покистонлик Абдулла Хон бўлиб чиққан.
Мазкур теракт юзасидан бирор террористик ташкилот жавобгарликни ўз бўйнига олганича йўқ.