Ушбу зонд Юпитер атрофини 37 марта айланиб чиқиши ва сафар чоғида сайёра ҳақидаги керакли маълумотларни тўплаши лозим.
“Катта омад! Двигатель ўз ишини якунлади, Juno эндиликда Юпитер орбитасида! У Сайёра сирларини ошкор этишга тайёр”, дейилади ташкилотнинг Twitter’даги саҳифасида.
Зонднинг асосий вазифаси – газ булутлари остидаги гигант сайёра сирларини ўрганиш, унинг қаттиқ ядроси бор ёки йўқлигини аниқлаш. Бундан ташқари, Juno сайёранинг кимёвий таркиби, ундаги сув ва кислороднинг миқдорини аниқлаши лозим. NASA томонидан 5 йил аввал орбитага чиқарилган зонд Юпитер атрофида 37 марта айланиб чиқиши керак. Юнона зонди бортида керакли илмий асбоб-ускуналардан ташқари Lego ўйинчоғи ҳам бор. Ўйинчоқларнинг бири ернинг 4та йўлдошини аниқлаган олим Галилео Галилей кўринишида бўлиб, қолган икки ўйинчоқ Юпитер ва Юноналарни эслатади.