“Беларусда сизни тажрибали ҳамда доно давлат арбоби сифатида билишади”, – дейилади табрикда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни 60 ёшни қаршилагани муносабати билан табриклади.
“Беларусда сизни мамлакатининг иқтисодий қудратини ва халқаро майдондаги обрўсини, жамиятда тинчлик ва тотувликни мустаҳкамлаш, мамлакат фаровонлигини таъминлаш учун ҳаракат қилаётган, фуқаролари қўллаб-қувватлайдиган, тажрибали ҳамда доно давлат арбоби сифатида билишади”, дейилади табрикда.
“Иккитомонлама мулоқотларни фаоллаштириш Беларусь ҳамда Ўзбекистон миллий манфаатларига мос келади ва келгусида икки давлат халқлари ўртасидаги дўстлик анъаналари асосида тузилган кўп қиррали ҳамкорликни мустаҳкамлашга ёрдам беради”, деб ишонч билдирган Лукашенко.