Биг Бен соат минорасида 2017 йилнинг 21 августидан бошлаб тўрт йил давомида таъмирлаш-қурилиш ишлари олиб борилиши муносабати билан қўнғироқ бонг урмайди.
2021 йилга қадар Биг Бен соатининг қўнғироқлари жарангламаслиги айтиб ўтилди.
Биг Бен минорасидаги қўнғироқ 157 йил давомида деярли тўхтамасдан ишлаб келган. 2007 йилда соатда профилактика ишлари амалга оширилган бўлса, 1980 йилда жиддий тарзда таъмирланган эди.
Маълумотларга кўра, Биг Бен соати Элизабет минорасида жойлашган, ундаги улкан қўнғироқ 13,7 тонна вазнга эга бўлиб, ҳар соатда вақтни эслатиб бонг уради.