...
МЕНЮ
ONLINE TV

Лондонда метро бекати ёпилди


14:43, 15.08.2017 Олам
 2 154

Лондон метросининг Холборн бекати сешанба, 15 август куни ёпилди.

Лондон метросининг Холборн бекати сешанба, 15 август куни ёпилган. Бекат ёпилишига сабаб ёнғин сигналининг ишга тушганлиги бўлди.
 
Бу ҳақда Британия пойтахтида фаолият олиб борувчи “Transport for London (TfL)” транспорт оператори хабар бермоқда.
 
Ижтимоий тармоқлардаги хабарда метро поездининг носозлиги туфайли бекат ёпилгани ҳақида хабар қилинган эди. Бироқ, интернет фаоллари бекатда портлаш кузатилгани, бекатни тутун қоплагани учун одамлар эвакуация қилингани ҳақида ёзганлар.
 
Ҳозирги пайтда Райслип Гарденс ва Ғарбий Райслип бекатлари оралиғи, ливерпул Стрит ва Уайт Стрит бекатлари ўртасидаги марказий тармоқлар фаолияти тўхтатилган.
 
Жароҳатланганлар ҳақида маълумотлар келтирилмаган.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:Лондон Метро Холборн 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!