
РФнинг Тожикистон ҳудудида жойлашган 201-ҳарбий базасида ўқув-машғулотлари ўтказилди.
Ҳарбий қўшинлар вертолётлар кузатувида афғон-тожик чегара ҳудудидаги Харб-Майдон полигони томон юришни амалга оширган.
Ушбу ҳарбий ўқув-машғулотларидан кўзланган мақсад мамлакат чегара ҳудудларига ҳужум уюштирган ноқонуний қуролланган гуруҳлар фаолиятини олдини олишдир. Ўқув-машғулотлари 20 августга қадар давом этиши режалаштирилган.
Маълумот учун, РФнинг Тожикистондаги 201-ҳарбий базаси Марказий ҳарбий округ бошқаруви остида бўлиб, 800 нафар ҳарбий хизматчи ва 100 та ҳарбий техника ҳаракатга келтирилди.