Маҳаллий аҳолининг айтишича, ҳашаротлар шаҳар кўчаларида бир соатга яқин учиб юрган.
Уларнинг сўзларига кўра, ҳашаротларнинг шовқини ишлаётган машина овозига ўхшаш бўлган. Маҳаллий аҳолининг айтишича, ҳашаротлар шаҳар кўчаларида бир соатга яқин учиб юрган. Улар, айниқса, светофорларга қизиқиб, уларни қуршаб олишган.
Лондон аҳолиси бахтига асаларичи Фил Кларксон ёрдам бериш учун келган. У машинасига мобил тузоқ ўрнатди ва арилар тезда махсус уйчага яшириниб олишди.
Кларксон арилар шу яқинда жошлашган Гринвинч боғидан келган бўлиши мумкин, дея тахмин қилган. Ариларни тинчлантиргач, у одамларга ҳашаротлар бундай вақтда хотиржам бўлиши ва ҳеч кимга ҳужум қилмаслигини тушунтирган. Ҳақиқатдан ҳам арилар ҳеч кимни чақмаган, одамлар шунчаки улардан чўчиган.