Туркиядаги футбол баҳсида Россия клубининг ишқибозларини маҳаллий полиция қўриқлайди.
Бундан олдин ҳам, "Локомотив" клуби Европа лигасининг гуруҳ босқичи ўйинлари доирасида Туркиянинг “Бешиктош” клуби билан 2015 йилнинг октябрида баҳс олиб борган эди. Бироқ бу ўйинда Туркия полицияси ишқибозлар автобусини қўриқлаб боришдан бош тортганди.
Бундан ташқари, нохуш ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида “Локомотив” клубининг хавфсизлик ходимлари ҳам қўриқлаш ишларида иштирок этадилар.
Туркия ва Россия муносабатларидаги кескинлик, табиийки уларнинг фуқаролари ўртасидаги алоқаларга ҳам салбий таъсир ўтказган. Спорт мусобақалари доирасида икки давлат спортчилари тўқнаш келганда, икки томондан ишқибозлар ҳам иштирок этадилар ва улар ўртасида тартибсизлик келиб чиқиши мумкин, шунинг учун ҳам икки давлат ҳуқуқ-тартибот органлари хавфсизлик чораларини кучайтирмоқда.