...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ливия ва Венесуэла БМТда овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум этилди


12:16, 25.02.2017 Олам
 2 161

БМТ Бош Ассамблеясида Венесуэла ва Ливия эндиликда овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум бўлгани ҳақида маълумот тарқади.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясида Венесуэла ва Ливия аъзолик бадалини тўлай олмагани учун овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум этилди. Икки йил давомида тўланиши керак бўлган маблағлар БМТ ҳисобига келиб тушмаган.
 
Манбага кўра, Венесуэланинг БМТ Бош Ассамблеяси олдидаги қарзи 24 миллион АҚШ доллари атрофида, Ливия эса 6,5 миллион АҚШ доллар тўлаши керак. Шунингдек, Папуа – Янги Гвинея, Кабо-Верде, Судан ва Вануату давлатлари ҳам овоз бериш ҳуқуқидан маҳрум этилган. Уларнинг қарзи 12 мингдан 265 минг АҚШ долларигача фарқланади.
 
Бундан аввал, еттита давлат Бош Ассамблеядаги иштирок ва овоз бериш ҳуқуқини қайтариб олган эди.
Алишер Рўзиоҳунов

Теглар:БМТ БМТ Бош Ассамблеяси аъзолик бадали Венесуэла Ливия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!