Вице-президент Майкл Пенс Исроил байроғини Никарагуаники билан адаштириб юборди.
Бугун, 25 февраль куни Америка Қўшма Штатлари вице-президенти Майкл Пенс Исроилни қўллаб қувватлаш учун ижтимоий тармоқда жойлаштирган хабарида мамлакат байроғини адаштириб юборди.
Гап шундаки, у: “Яҳудийларга ёрдам қўлини чўзиш мамлакатимиз чегараларида тўхтаб қолмайди, Трамп маъмурияти даврида бутун жаҳон АҚШнинг Исроил томонида қатъий эканини билиб олади”, деб ёзади.
Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари вице-президент қолдирган хабарга эмас, балки у Исроилнинг байроғини Никарагуа давлат рамзига адаштириб юборгани юзасидан муносабат билдира бошлади. Майкл Пенс хатосини англаб хабарни ўчириб юборди.

Алишер Рўзиоҳунов