...
МЕНЮ
ONLINE TV

АҚШ вице-президенти Германияда иттифоқчилари билан учрашади


09:50, 17.02.2017 Олам
 1 775

Вице-президент Майкл Пенс Мюнхен конференцияси давомида бир қатор давлат раҳбарлари билан учрашади.

Америка Қўшма Штатлари вице-президенти Майкл Пенс эртага, 18 февраль куни Мюнхен конференцияси давомида Германия канцлери Ангела Меркель, Украина президенти Пётр Порошенко, Туркия Бош вазири Бинали Йилдирим ҳамда Афғонистон, Эрон ва Болтиқбўйи давлатларининг етакчилари билан учрашади. Бу ҳақда “Интерфакс” хабар берган.
 
Пенс Мюнхен конференциясида Тошкент вақти билан соат 13:50 да нутқ ўқийди, сўнгра канцлер хоним билан суҳбатга киришади. Латвия, Эстония, Литва давлатларининг раҳбарлари билан учрашув бир вақтнинг ўзида бўлиши кутилмоқда. Шундан сўнг, Порошенко, кечроқ эса Йилдиримни қабул қилади.
 
Маълумот учун, кеча Остона шаҳрида Сурия инқирозини бартараф этиш учун Россия, Туркия, Эрон ва Сурия делегацияларининг учрашуви бошланган эди. Иттифоқчи кучлар Яқин Шарқ минтақасидаги муаммоларни ҳал қилиш учун якуний ҳужжатни қабул қилиши мумкин.
Алишер Рўзиоҳунов

Теглар:Майкл Пенс Мюнхен 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!