...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бенямин Нетаняҳу: “Исроил минтақадаги давлатларнинг душмани эмас”


11:17, 23.01.2018 Олам
 1 713

Исроил Бош вазири Эроннинг ядровий дастури борасида АҚШ президенти Дональд Трампни тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдирган

Кеча, 22 январь куни Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳу ва АҚШ вице-президенти Майкл Пенс қўшма баёнот билан чиқишди.
 
Бенямин Нетаняҳу ўз чиқишида АҚШга Исроилни қўллаб-қувватлагани учун миннатдорчилик билдирган. У Майкл Пенсга қилган мурожаатида “Биз Сиз билан тинчлик жараёнининг боришини муҳокама қилдик. Минтақадаги қанча кўп давлат Исроилни душман эмас, балки ёрқин келажакни бирга қурадиган ҳамкор деб билса тинчликка эришиш янада осонлашади. Бизнинг Трамп ва Сиздан бошқа яхши дўстимиз йўқ”, деб таъкидлаган.
 
Исроил Бош вазири Эроннинг ядровий дастурига ҳам тўхталиб ўтган ва бу борада АҚШ президенти Дональд Трампни тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдирган.
 
АҚШ вице-президенти Майкл Пенс ўз навбатида илиқ қабул учун миннатдорчилик билдирган ва Исроилнинг иқтидордаги маъмуриятида Дональд Трамп ишончли иттифоқчи ва ҳамкорни кўраётганини таъкидлаган.
Обил Сафаров

Теглар:Бенямин Нетаняҳу Исроил Майкл Пенс 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!