Ҳар бир вице-президент рақибидан кўра ўзини устун экани, президентликка номзод бўлган рақибини сайловчилар кўз ўнгида номаъқул танлов бўлиши мумкинлигини кўрсатиб беришга ҳаракат қилди.
Унда иштирок этган демократ Тимоти Кейн ва республикачи Майкл Пенс Россия билан алоқа, Суриядаги вазият, терроризмга қарши кураш, шунингдек, ташқи ва ички сиёсат борасида бир қатор саволларни муҳокама қилди.
“Euronews”нинг хабар беришича, якунда Майкл Пенс 48 фоиз овоз билан рақиби Тимоти Кейнни 6 фоизга ортда қолдирган.
Тимоти Кейн демократлар вакили ва ўз-ўзидан Дональд Трампга рақиб бўлган шахслардан бири. Шунинг учун ҳам у нутқи давомида Трампнинг гапларидан иқтибос келтириб уни танқид қилди:
“Трамп ҳарбийларни лойга қориштириб мана буларни айтганди, ҳарбийлар – бу фалокат, Жон Маккейн қаҳрамон эмас, бошлиқларни ишдан бўшатиш керак, мен уларни яхши биламан”.
Иттифоқ билан алоқаларни узишга чақириб, “НАТО – чириган латта, биз фақат Исроил билан ҳамкорлик қиламиз”.
Учинчидан, Дональд Трамп диктаторларни жуда ҳурмат қилади. Владимир Путин, Ким Чен Ин, Муаммар Каддафи, Садам Ҳусайиндан ташкил топган ўзининг шахсий “шуҳрат музейини”ни ҳам барпо қилган...
Ниҳоят энг хавфлиси шуки, Трамп агар кўпроқ мамлакатлар ядровий қуролга эга бўлса, дунё хавфсиз бўларди”, деган фикрни илгари сурмоқда.
Кейннинг рақиби Майкл Пенс ўз навбатида Ҳиллари Клинтонни танқид остига олди:
“Ҳиллари Клинтоннинг Давлат котиби лавозимидаги устувор вазифаси Россия билан алоқаларни “қайта тиклаш” бўлди. “Қайта тиклаш”дан сўнг руслар Украинани ишғол қилишди ва Қримни ўзларига қўшиб олишди.
Русларнинг кичкина ва жирканч раҳбарлари Суриядаги тинчлик сулҳини бузган АҚШ экани ҳақида гапириб, мамлакатимизга шартлар қўйишгача бормоқда.
Владимир Путин эса Сурияда ракетага қарши ҳимоя тизимини жорий қиляпти... Эшитинг, биз сиёсатни америкалик кучли раҳбар сифатида олиб боришимиз лозим”, дейди Майкл Пенс.
Ҳар бир вице-президент рақибидан кўра ўзини устун экани, президентликка номзод бўлган рақибини сайловчилар кўз ўнгида номаъқул танлов бўлиши мумкинлигини кўрсатиб беришга ҳаракат қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Республикачилар ва Демократларнинг номзодлари Дональд Трамп ва Ҳиллари Клинтон ўртасида ҳам телемузокара олиб борилгани хақида хабар берган эдик.
Нью-Йоркдаги Хофстра университетида бўлган ушбу музокара 90 дақиқа давом этганди. Якунда Клинтон 62 фоиз, Трамп эса 27 фоиз овоз тўплаган. Ўз-ўзидан маълумки, Музокарада Клинтон ғолиб бўлган.
Бироқ, Лонгвуд университетида АҚШ вице-президентлигига номзодлар ўртасида бўлиб ўтган музокара натижасига кўра Клинтоннинг вакили Тимоти Кейн рақиби Майкл Пенсга 6 фоизга ютқазиб қўйди.
Президент сайлови 8 ноябрь куни бўлиб ўтади. Унга қадар икки партия номзодлари ўртасида яна бир музокара бўлиб ўтади.