...
МЕНЮ
ONLINE TV

Лионель Месси “ҳавога” айтган ҳақорати учун анча қимматга тушди


12:53, 31.03.2017 Спорт
 3 668

Футболчи ФИФАга юборган хатида вазият ҳақида тушунча берар экан, ўйин давомида ҳеч кимни ҳақоратламаганини таъкидлаб ўтди.

Аввалроқ, жаҳон футболининг юлдузига айланган Лионель Месси яна бир можаро билан тўқнаш келгани ҳақида хабар берган эдик. ФИФА расмийлари Чили ва Аргентина ўртасида ўтган учрашув давомида Мессини ҳакамни ҳақоратлаганликда айблаб, 4 та ўйинда иштирок этишини тақиқлаб қўйганди. Шу билан бирга, ҳакамлар футболчи томонидан ҳақоратомуз сўзларни эшитмаганликларини маълум қилишганди.
 
Шундай бўлса-да, Лионель Месси ФИФАдан расман узр сўради. Бу ҳақда “Mundo Deportivo” нашри хабар берди.
 
Лионель Месси ФИФАга юборган хатида вазият ҳақида тушунча берар экан, ўйин давомида ҳеч кимни ҳақоратламаганини таъкидлаб ўтди. У норозилик сўзларини шунчаки “ҳавога” айтганини қўшимча қилган ва бундай ҳолат бошқа қайтарилмаслигини билдирган.
 
Айтиш керакки, футболчига 10 минг Швейцария франки миқдорида жарима белгиланди. 
Дурдона Расулова

Теглар:Лионель Месси Футбол ФИФА 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!