Буюк Британия Лейбористлари Шотландияда ўтказилиши режалаштирилаётган референдум натижаларини блоклаш ниятида эмаслар.
“Лейбористлар фикрича, иккинчи рефрендумни бунчалик тез ўтказиш қарори тўғри эмас ва Шотландия Лейбористлари бунга қарши чиқадилар. Бироқ Шотландия Парламенти иккинчи рефрендум ўтказилишини ёқлаб овоз берса, унда Вестминстрда бу қарор блокланмайди”, деб ёзган Корбин.
Шу билан бирга, у Лейбористлар Буюк Британия парчаланишини ёқламаслигини таъкидлаган.
Эслатиб ўтамиз, Шотландия мустақиллиги бўйича дастлабки референдум 2014 йилда ўтказилган. Мамлакатнинг ярмидан кўп аҳолиси унинг мустақиллиги билан боғлиқ таклифни маъқулламаган эди.
Аввалроқ, Британия Бош вазири Тереза Мэй Шотландия мустақиллиги ҳақидаги рефрендум ўтказишга уринишларни танқид қилган эди.