Ироқ Курдистони мухтор вилоятида бўлиб ўтган мустақиллик референдумида қатнашганлар — умумий овоз берувчиларнинг 72 %ини ташкил этган.
Ироқ Курдистони мухтор вилояти сайлов ва референдум комиссияси раҳбари Ҳиндирин Муҳаммад референдумнинг охирги натижаларини эълон қилди.
Баёнотга кўра, Ироқ Курдистони мухтор вилоятида бўлиб ўтган мустақиллик референдумида қатнашганлар — умумий овоз берувчиларнинг 72 % ини ташкил этган. Аниқ рақамга тўхталадиган бўлсак, 3 миллион 305 минг киши бу референдумга овоз берган.
Мустақиллик референдумида қатнашганлар — умумий овоз берувчиларнинг 92,73 %и референдумда мустақил Курдистон учун овоз берган бўлса, 7,27% қатнашчи бу референдумни маъқулламаган.
Ироқ ҳукумати ва минтақадаги бир қанча мамлакатлар бу референдумни ноқонуний деб ҳисоблайди. Воқеалар ривожини кузатишда давом этамиз, чунки бугун Яқин Шарқ минтақаси истиқболи курд миллатининг келажагига боғлиқдир.