...
МЕНЮ
ONLINE TV

Кубадаги АҚШ элчихонаси ходимлари сирли ҳужум сабаб қайтарилади


09:55, 30.09.2017 Олам
 2 029

Рекс Тиллерсон муҳим вазифани бажармайдиган элчихона ходимларини АҚШга қайтарди.

АҚШ Давлат департаменти АҚШнинг Кубадаги элчихонаси ходимларини АҚШга қайтишга кўрсатма берди. Ушбу кўрсатма ақшлик дипломатларга Гаванада “сирли ҳужум” қилиниши сабаб бўлгани айтилмоқда.
 
NYTimes нашри берган хабарда, 21 нафар элчихона ходимида эшитиш қобилиятининг йўқолиши ва англашда қийналиши билан боғлиқ муаммо пайдо бўлган. Бу эса АҚШ–Куба муносабатларига салбий таъсир ўтказиши мумкинлиги айтилмоқда.
 
Бироқ АҚШ Давлат котиби Рекс Тиллерсон муҳим вазифани бажармайдиган элчихона ходимларини АҚШга қайтишини хабар қилган. У АҚШлик дипломатлар аниқ мақсад остида нишонга олингани айтган ва бунда Кубани айбламаган.
 
Куба ҳукумати ушбу ҳужум юзасидан тергов олиб боришини маълум қилган. АҚШ ҳукумати ҳам ўз ўрнида Кубага америкаликларнинг саёҳат қилишини тавсия қилмаслигини айтиб ўтган.
 
АҚШ давлат департаменти номаълум муддатга Кубада АҚШ визаларини беришни тўхтатди. Бу ҳақда 29 сентябрда департамент вакили маълум қилди.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Куба АҚШ Дипломатлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!