...
МЕНЮ
ONLINE TV

32 ёшли аёл 12-қаватдан ўзини пастга ташлади...


09:38, 30.09.2017 Олам
 8 710

Юз берган ҳодиса юзасидан “суиқасдга олиб бориш” айби билан жиноят иши қўзғатилди.

Қозоғистоннинг Чимкент шаҳридаги кўп қаватли турар-жой олдидан 32 ёшли аёлнинг жасади топилди. У ўзини 12-қаватдан ўзини пастга ташлаган.
 
Фожиа автомобиль трассасига яқин жойлашган турар-жой биноси атрофида содир бўлган. 32 ёшли аёл 12-қаватдан пастга қулагач, воқеа жойида жон берди.
 
Ҳозирча бу фалокатга нима сабаб бўлганлиги номаълум. Ёш йигит бу ҳодисага гувоҳ бўлганлиги айтилмоқда. У эса айни пайтда шок ҳолатига тушиб қолган.
 
Вилоят ички ишлар департаменти юз берган ҳодиса юзасидан “суиқасдга олиб бориш” айби билан жиноят иши қўзғатди. Воқеа юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Қозоғистон Чимкент 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!