...
МЕНЮ
ONLINE TV

Криштиану Роналду узоқ муддатга қамалиши мумкин


12:16, 26.05.2017 Спорт
 8 097

Роналдуга 3 йилдан 5 йилгача қамоқ жазоси тайинлаши мумкин.

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду солиқларни ўз вақтида тўламаганликда айбланиб, суд олдида жавоб беради.
 
Маълум бўлишича, Криштиану 2011-2013 йиллар давомида 600 минг евро миқдоридаги солиқларни тўлашдан қочиб келган. Испания ҳукумати бу каби жиноятлар бўйича қаттиққўллиги билан дунёда машҳур бўлиб, Роналдуга 3 йилдан 5 йилгача қамоқ жазоси ҳам тайинлаши мумкин.
 
Аммо португалиялик футболчи ўз айбига иқрор бўлиб, барча қарзларни тўлашга розилик берса, жазо енгиллаши эҳтимоли бор. Айни пайтда ушбу иш юзасидан ваколатли ходимлар воқеага тегишли барча тафсилотларни ўрганиб чиқишмоқда.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Криштиану Роналду солиқ Испания Реал 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!