Криштиану Роналду бир қатор футбол юлдузлари ҳақидаги фикрларини очиқ баён қилди.
Португалия терма жамоаси аъзоси, “Реал Мадрид” футбол клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду ОАВга берган интервьюсида Лионель Месси ҳақида фикрларини ошкор қилди.
“Аслида ОАВ менинг Месси билан ўзаро муносабатимни рақобат сифатида бўрттириб кўрсатади”, дейди Криштиану.
“Барселона” аъзоси Лионель Месси билан рақобатга жиддий эътибор бермасликни сўраган Роналду “Биз Месси билан дўст эмасмиз, бироқ бир-биримизга ҳурмат билан қараймиз”, дея қўшимча қилди.
Криштиану Роналду интервью давомида бир қатор футбол юлдузлари борасидаги фикрлари билан ҳам ўртоқлашди. Хусусан, Зейниддин Зидан ҳақида қуйидаги фикрни билдириб ўтди:
“Зидан жамоани тетиклаштиришда энг идеал намуна. Унинг бу тактик усули орқали ўтган йили чемпионатни яхши натижа билан тугатдик, Лига чемпионатида ғалабага эришдик. Мен учун ўтган йилги мавсум “Реал” таркибидаги энг яхшиси бўлди. Зидан эса жамоа учун муносиб мураббий”.
У фикрларини давом эттирган ҳолда мураббий Алекс Фергюсон ҳақида ҳам тўхталиб ўтди.
“Алекс Фергюсон менга отамдек. Албатта, ҳар бир мураббий мен учун муҳим, лекин мен “Манчестер Юнайтед”га келганимда, жуда ёш эдим. Айнан сэр Алекс Фергюсон ёрдами билан тез орада жаҳоннинг йирик клублари назарига тушдим”.
Жозе Моуринью ҳақида:
“Шу вақтгача кўплаб мураббийлар билан ишлаган бўлсам, Моуринью ўткир тафаккури билан доим ҳайрон қолдирган. У майда деталларгача чуқур таҳлил этар эди”.
Футболчи Эшли Коул ҳақида:
“Эшли Коул, ҳатто, нафас ростлаш учун имкон бермайди. У майдонда жуда тез ҳаракатланади. У билан ўйнаш ҳеч қачон осон бўлмаган”.
Криштиану Роналду ўзи учун Пепени рақобатчи бўлиши мумкин, дея таъкидлади. Пепе майдонда бор кучи билан ҳаракат қилишини эътироф этди.

Дурдона Расулова