...
МЕНЮ
ONLINE TV

Криштиану Роналду кейинги ойда суд қилинади


17:28, 21.06.2017 Спорт
 4 205

Роналду Испания суди томонидан 14,7 миллион евро атрофидаги солиқларни тўламаганликда айбланмоқда.

Бир неча кун аввал Испания Олий суди “Реал” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналдуни солиқларни тўламаганликда айблаб, унинг иши бўйича жиноий иш қўзғатганди.
 
Кеча, 20 июнь куни португалиялик футболчининг суди бўлиб ўтадиган кун маълум қилинди. Унга кўра, Роналду суд олдида 31 июль куни жавоб беради.
 
Эслатиб ўтамиз, Криштиан Роналду Испания суди томонидан 14,7 миллион евро атрофидаги солиқ пулларини тўламаганликда айбланмоқда.
 
Шунингдек, Криштиану Роналду аввалроқ Испанияда унга жиноятчилар каби муносабатда бўлишларидан норозилик билдирганди.
Акмал Эшонхонов

Теглар:Криштиану Роналду Реал Мадрид солиқлар суд 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!