Учувчиларнинг жасадлари ёниб кетгани туфайли уларнинг шахсини аниқлаб бўлмаяпти.
Носара шаҳарчасидаги Тинч океани соҳилида кокаин ташувчи самолёт қулаб тушди, деб ёзади “Vesti.ru” нашри. Бу ҳақда ОАВга мамлакат жамоатчилик хавфсизлиги вазирлиги маълумот берган.
Самолёт аввалига қулаб тушган, сўнг ёниб кетган. Учувчиларнинг таналари буткул олов ичида қолган, ҳозирча уларнинг шахси аниқланганича йўқ. Воқеа жойига келган полиция ходимлари самолёт ичида 2 қоп какоин бўлганини аниқлашди.
Марказий Америка давлатлари, Коста – Рика давлатларида кокаин ўсмайди. Шу сабабли айни давлатлардаги наркотик сотувчилари кокаинни қўлга киритишда мексикалик “ҳамкор”ларидан фойдаланишади. Аксарият ҳолларда наркотик моддалари ҳаво йўллари орқали олиб келинади.

Умида Якубова