Гулнора Қосимова айни дамда АҚШда истиқомат қиляпти
“Арзанда”, “Уқубат”, “Иблис девори”, “Нотаниш” каби фильмлардаги роллари билан томошабинларга яхши таниш бўлган актриса Гулнора Қосимова кеча ўғил фарзандли бўлди.
Айни дамда турмуш ўртоғи билан АҚШда истиқомат қилаётган Қосимованинг фарзандли бўлгани ҳақидаги хушхабарни унинг яқин дўстларидан бири таҳририятимизга маълум қилди.
Маълумот учун, Гулнора Қосимова 2015 йилда турмушга чиққанди.