Наманган вилоятининг Косонсой туманидаги 9 маҳаллада кучли ёмғир ёғиши натижасида уйлар сув остида қолган.
Маълум қилинишича, шу куни соат 17:30 да “Ровот”, “Гузар”, “Боғ”, “Сойбўйи”, “Хонқўрғон”, “Янгишаҳар”, “Янгийўл”, “Қозоқовул” ва “Булоқбоши” маҳаллаларига жала ёғиши натижасида 543 та ховли сув остида қолган.
Маҳаллар ҳудудидаги ирригация тизимлари кўп миқдордаги ёмғир сувларини сиғдира олмаганлиги сабабли қуйида жойлашган аҳоли хонадонларга сув кирган.
Ижтимоий соҳа объектларига сув кирмаган. Аҳолини кўчириш ишлари талаб этилмади.
Сел оқимлари оқибатларини бартараф этиш мақсадида Косонсой тумани хокмиятида Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар вазирликлари, туман коммунал хизматлари ва бошқа тегишли идоралар вакилларидан иборат штаб ташкил этилди.
Керакли куч ва воситалар сафарбар этилди. Жабрланганлар ҳақида маълумот келиб тушмади.