...
МЕНЮ
ONLINE TV

Кореяда 10 киши автобус ичида ёниб кетди


10:20, 14.10.2016 Олам
 3 141

Маҳаллий ишчилар бўлган автобус йўловчиларининг ярми автобус ичидан чиқиб кетишга улгуришмаган.

Жанубий Кореянинг Ульсан шаҳри яқинидаги автомагистралда йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Фалокат оқибатида 10 киши автобус ичида ёниб кетган, яна 10 киши оғир жароҳатлар билан шифохлонага етказилган. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
 
Маълумотларга қараганда, автобус ичида маҳаллий компаниялардан бирида хизмат қилувчи 20 нафар ходим бўлган. Улар Хитойга саёҳат қилиб, аэропортдан Ульсан томон ҳаракатланишаётган эди.
 
Ҳозирча олинган маълумотлар шуни кўрсатяптики, портлаш портлаш автобуснинг ғилдирагида юзага келган. Шундан сўнг автобус тўсиққа урилган ва натижада ёнғин юзага келган.
 
Автобусдаги 20 кишидан 10 нафари уни тарк этишган улгурган, қолган 10 киши эса аланган ичида қолган.
 
Воқеа юзасидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Дурдона Расулова

Теглар:ЙТҲ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!