Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ХКТ – 11 деб номланган ҳужжат асосида шундай қарор қабул қилиши мумкин, дейилмоқда.
Бу ҳақда New Scientist илмий журналида, Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ХКТ – 11 деб номланган ҳужжат асосида шундай қарор қабул қилиши мумкин, дейилмоқда.
Нашрнинг маълум қилишича, ташкилот 1990 йилдан буён рўйхатдаги касалликларни кўриб чиқмаган эди.
ХКТ да келтирилган рўйхатга мувофиқ, агар шахснинг компьютер ўйинларига берилганлиги, ҳаётининг бошқа жабҳаларига нисбатан устуворлик касб этса, бундайларга “руҳий бузилиш” ташхиси қўйилади.
Лекин, бундай ташхис қўйилиши учун, одам бир йил давомида компьютер ўйинларига берилгани кузатилган бўлиши керак.
БСС ташкилоти мутахассиси Владимир Познякнинг фикрига кўра, “Соғлиқни сақлаш соҳаси мутахассислари тан олиши керакки, ўйинларга берилиб кетиш соғлиқ учун жиддий салбий оқибатларни олиб келиши мумкин”.
Ўйинга берилганларда ҳар доим ҳам руҳий бузилиш ҳолатлари кузатилмайди, аммо айрим ҳолларда ўйинларни суистеъмол қилиш кўнгилсизликларга сабаб бўлади, деб қўшимча қилган.