...
МЕНЮ
ONLINE TV

Коммунал тўловлар учун ягона шахсий рақам жорий этилади


12:30, 19.09.2017 Жамият
 5 299

Коммунал хизматларда ягона биллинг тизими ишга туширилади.

Ўзбекистон ҳукумати томонидан 14 сентябрь куни Коммунал хизматларда ягона биллинг тизимини яратиш бўйича чоралар қабул қилинди.
 
Унга кўра, барча коммунал хизматлар учун истеъмолчининг ягона шахсий рақами қўлланилиши кўзда тутилган.
 
Маълумотга кўра, ушбу тизим 2018 йил август ойига қадар ишга туширилиши режалаштирилган бўлиб, коммунал хизматларнинг маълумотлар базаси ва ахборот тизимлари янги тизимга кейинроқ уланиши кўзда тутилган.
 
Масалан, 2019 йил январгача электр ва газ таъминоти уланса, ичимлик суви, канализация ва иссиқлик таъминоти эса 2020 йил охирига қадар қўшилиши кўзда тутилган.
 
Ягона биллинг тизими истеъмолчилар ҳисоб рақамидаги пул-маблағларини назорат қилиш ва ўрнатилган тарифларга кўра тўлаш имконини беради.
 
Тизим электрон ҳукумат тизимга боғланган ҳолда электрон тўлов тизимига интеграция қилинади.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Коммунал соҳа Биллинг тизими 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар