“Ирма” келтирган вайронагарчиликлар унутилмасдан туриб янги хавф — “Маря” тўфони аҳолини қўрқувга солмоқда.
“Ирма” келтирган вайронагарчиликлар унутилмасдан туриб янги хавф — “Маря” тўфони аҳолини қўрқувга солмоқда.
Тўфон Пуэрто-Рико ва АҚШнинг Виржин оролларига яқинлашган. Метеороликлар “Маря” тўфони ўзи билан жуда катта талофатлар олиб келишини башорат қилмоқда.
“Маря” тўфони ҳозиргача 260 км/соат тезлик билан Доминикан Республикаси соҳилларига етиб келган.
Эслатиб ўтамиз, бундан олдин АҚШнинг Техас ва Флорида штатларида содир бўлган “Харви” ва “Ирма” тўфонлари мамлакат иқтисодиётига 250 миллиард АҚШ доллар зарар келтирган ва бир неча кишининг ҳаётига зомин бўлган эди.