18 ёшли ёш йигит шу вақтгача юзлаб илонларни ўлимдан қутқариб қолган. Аммо унинг навбатдаги тажрибаси аянчли якунланди.
18 ёшли ёш йигит шу вақтгача юзлаб илонларни ўлимдан қутқариб қолган. Аммо унинг навбатдаги тажрибаси аянчли якунланди.
Йигит кобра илон билан сэлфи-сурат муҳрлаш учун заҳарли жониворни ўпишга қарор қилган эди. Ана шу вақтда илон кутилмаганда унинг кўкрак қисмига ҳамла қилди. Сомнат Мхатре дарҳол шифохонага етказилди, бироқ 5 кунлик уринишлар бесамар кетиб, Мхатренинг жони узилди.
Бу воқеадан сўнг маҳаллий аҳоли ҳукуматдан илонлар билан турли ноодатий ҳаракатлар акс этган фотосуратлар ва видеоларни тарқалишига қарши чоралар кўришни талаб қилди.