Телебаҳсда Клинтон хоним ўзини анча вазмин тутди, бироқ у ҳам худди Трамп каби рақибининг шахсиятига тегишни ўрганибди.
Аввал хабар берганимиздек, дастлабки музокара 26 сентябрь куни бўлиб ўтгди. Унда президентликка номзодлар – Ҳиллари Клинтон ва Дональд Трамп иштирок этди.
Ушбу музокараларда икки партия вакиллари АҚШнинг сиёсий йўли, иқтисодий ривожланиши ва хавфсизлик масалаларини муҳокама қилган.
Нью-Йоркдаги Хофстра университетида бўлиб ўтган биринчи телебаҳсда 41 фоиз сайловчи Трампга овоз берган бўлса, сайловчиларнинг 44 фоизи Клинтонни қўллаб-қувватлаган эди.
Ҳиллари Клинтон ва Дональд Трамп ўртасида навбатдаги телемузокара 9 октябрь куни Миссури штатидаги Сент-Луис шаҳарчасида жойлашган Вашингтон университетида бўлиб ўтди. Бу хақда “Vesti.ru” хабар бермоқда.
Музокара чоғида Номзодлар ҳам ташқи, ҳам ички сиёсат борасида сўзлашди: норасмий миграция, Суриядаги аҳвол ва бошқалар.
Бундан ташқари номзодлар бир-бирининг шахсига ҳам турли “ҳужум”лар уюштирди.
Музокара сўнггида Клинтонни яна бир бор ғолиб, деб топилди. Бу сафар у аввалгидан 13 фоиз кўпроқ, яъни 57 фоиз овоз тўплади. Дональд Трамп эса аввалги кўрсаткичдан 7 фоизга пастлаб, 34 фоиз овоз тўплагани маълум бўлди.
Энди музокаралар якунига етди. Икки номзод Президент сайлови куни – 8 ноябрда сўнгги бор тўқнашади.